Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси марказий муассасалари ва ҳудудий ички ишлар органлари Тиббиёт бўлимларида мавжуд бўлган бўш иш ўринларига (шаҳодатланган таркиб лавозимларига) ишга таклиф этади
2024-04-06 21:30:00 / Янгиликлар

ИИВ Тиббиёт бошқармаси марказий муассасалари (Марказий госпиталь, Стоматология поликлиника, Ўзбекистон санаторияси, Санитария эпидемиология назорат бош маркази) бўйича:
– фармацевт-провизор;
– шифокор-кардиолог;
– шифокор-реаниматолог;
– функционал диагностика шифокори.
Ҳудудий ички ишлар органлари Тиббиёт бўлимлари бўйича:
Сурхондарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида: амбулатория бошлиғи-шифокор;
Ушбу лавозимларда хизмат қилиш истагини билдирган номзодларга
қўйилган талаблар:
– Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
– биометрик параметрлари: бўйи эркаклар учун 165 сантиметрдан паст бўлмаслиги ва аёллар учун 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги;
– тегишли маълумотга эга бўлиши;
– соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлиши;
– ички ишлар органларидаги хизматга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтаган бўлиши (эркаклар учун);
Ушбу лавозимларда хизмат қилиш истагини билдирган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат этиши сўралади:
– хизматга қабул қилиш тўғрисида ариза;
– паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари;
– туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
– ФҲДЁ органларидан маълумотнома (туғилганлик ҳақида гувоҳномага ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки алмаштирилган ҳолларда);
– қариндошларининг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалар маълумотлари;
– 3 х 4 см ўлчамдаги олтита рангли фотосурат (бош кийимсиз), шунингдек 9 х 12 см ўлчамдаги иккита фотосурат (бош кийимсиз);
– номзоднинг таржимаи ҳоли;
– анкета-маълумотнома;
– ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда);
– ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);
– асли кўрсатилган ҳолда ҳарбий гувоҳнома нусхаси;
– доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);
– асли кўрсатилган ҳолда меҳнат дафтарчасининг нусхаси (агарда мавжуд бўлса).
Мурожаат учун телефон: 71-231-57-97, 99-813-60-43, 90-348-23-57
Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Сарабўстон кўчаси 11-уй.


