ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги оддий аскар ва сержант лавозимларига контракт асосида номзодлар танловини эълон қилади
2025-09-30 11:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлиги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ўрта, ўрта-махсус ва олий (захирадаги офицерлар бундан мустасно) маълумотга эга, бўй параметрлари эркаклар учун 170 см, аёллар учун 165 см паст бўлмаган, контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагида бўлган, муддатли ёки сафарбарлик чақируви резерви батальонларида ҳарбий хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун ўтказиладиган саралаш тадбирларида иштирок этишга таклиф этади.
Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагида бўлган ҳамда юқоридаги талабларга мос келадиган номзодлар 2025 йилнинг 1-октябрь кунидан 5-октябрь кунига қадар соат 09:00 дан 18:00 қадар Қоровул қўшинлари қўмондонлиги кадрлар бўлимининг (71) 298-98-27 рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амиробод кўчаси 1-уй.
