Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ИИВ чегарабўйи ҳамкорлик йиғилиши бўлиб ўтди
2025-09-26 15:20:00 / Янгиликлар

Тадбирда икки давлат ички ишлар вазирларининг ўринбосарлари бошчилигида, соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда чегарабўйи вилоятларнинг ички ишлар бошқармалари бошлиқлари иштирокидаги делегациялар қатнашдилар.
Йиғилишда томонлар ҳамкорликда жиноятчиликнинг олдини олиш, жумладан экстремизм, терроризм, ноқонуний миграция, наркотик моддалар айланмаси ва кибержиноятчиликка қарши кураш чора-тадбирларини муҳокама қилинди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба бўлишувини самарадорлигини ошириш, шунингдек ахборот алмашинувини фаоллаштириш юзасидан келишиб олдилар.
Тадбир натижалари Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек чегарабўйи ҳудудларда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган яна бир муҳим қадам бўлди.



