Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси “Заковат“ интеллектуал ўйинида ғолиб бўлди
2025-09-21 09:00:00 / Янгиликлар

Қарши Ҳарбий авиация институтида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Қарши ҳарбий прокуратураси, Ёшлар ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда куч тузилмаларидаги ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Танловда вилоятда жойлашган куч тузилмаларидаги ҳарбий қисм ва муассасаларнинг 10 та жамоасидан 60 нафар ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этди.
Қизғин ва муросасиз кечган танлов натижаларига кўра, 3- ўринни Қарши ҳарбий авиация институти, 2 — ўринни “вилоят Божхона бошқармаси” жамоаси банд этди.
Мутлақ ғолибликни эса Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси жамоаси эгаллади.
Ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан билан тақдирландилар.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






