Сайёҳлар ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органларининг энг устувор вазифаларидан биридир
2025-09-20 08:20:00 / Янгиликлар

Юртимизга ҳар йили саёҳат ва зиёрат мақсадида дунёнинг барча минтақасидан миллионлаб сайёҳлар келаётганлиги қувонарли ҳол албатта. Шу билан бирга ички туризмнинг ҳам йилдан-йилга ривожланиб, шаҳарлараро қисқа муддатли турлар, оилавий ва жамоавий саёҳатларнинг ҳам ортиб бораётганлиги аҳоли фаровонлигининг яна бир кўришини десак асло муболаға бўлмайди.
Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида ҳам транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича доимий хизмат ташкил этилган. Бу йўналишда давлатмиз раҳбар томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари, келгусида режалаштирилаётган янги лойиҳалар ҳақида оммавий ахборот воситаларини яқиндан таништириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати томонидан “Хавфсизлик кафолати — туризм ва транспортда барқарорлик асоси“ мавзусида пресс-тур ташкил этилди.
Тадбирга таклиф этилган жамоатчилик фаоллари, журналист ва блогерлар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида яратилган шароитлар билан таништириб ўтилди. Сайёҳларнинг хотиржам дам олишлари, тоғ ён бағрида ва сув ҳавзаларида экстремал спорт турлари билан шуғулланишлари давомида турли кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида хизмат фаолиятига татбиқ этилган замонавий технологиялар ҳамда транспорт воситалари намойиш этилди.
Шундан сўнг ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган хизмат фаолияти натижалари тақдимот қилинди. Бўстонлиқ туманида сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашда йўлга қўйилган тизим ва унинг бошқаруви кўрсатиб ўтилди.
Таъкидланганидек, 2025 йил январь-июль ойларида республикамизга келган 7.415.531 нафар чет эл фуқароларидан саёҳат мақсадида келганлари 949.933 нафарни ташкил қилган. Ички туризм йўналишида Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Жиззах, ва Фарғонага вилоятлари жами 30.542.768 нафар маҳаллий сайёҳ ташриф буюрган.
Эътиборли жиҳати, Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан 61 та хорижий давлат ва ташкилотларнинг 257 та делегациясини кутиб олиш, давомида кўнгилсиз ҳолатларга йўл қўйилмаган.
Пресс-тур якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда ИИВ ҳамда Тошкент вилояти ИИББнинг раҳбар ва масъуллари иштирок этди. журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Транспорт объектлари вокзал ва аэропортларда, темир йўл излари ҳамда уларга туташ бўлган ҳудудларда ҳам ички ишлар органларининг доимий хизмат фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар томонидан олиб борилган профилактик ишлар, жиноятчиликни олини олиш борасида амалга оширилаётган муҳим тадбир ҳақида тўхталиб ўтилди.
Матбуот анжуманида айтиб ўтилганидек, юртимиз ҳудудидаги Аэропортлар орқали амалга оширилган 76 минг 543 та (халқаро-56.822 маҳаллий 19.721) рейсларда 12 млн 062.745 нафар (халқаро-9.303.480, маҳаллий 2.759.265 йўловчиларнинг хавфсизлиги таъминланди. Транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш йўналишида тарғибот ишларида корхоналарда 4344 маротаба, таълим муассасаларида 2949 маротаба, маҳалла ва жамоатчилик ўртасида 4664 маротаба жами 11957 маротаба профилактик суҳбат ва учрашувлар ўтказилди.
Айни вақтда мамлакатмизда транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлган журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олишди.









