Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов патруль-пост хизмати ходимлари билан йўриқнома ўтказди
2024-04-02 09:05:00 / Янгиликлар

Бугунги мураккаб вазият ҳар бир ИИО ходимидан сергак ва ҳушёр ҳолда хизмат олиб боришни тақозо этмоқда.
Юртимиз тинч ва осойишта. Мана шу осудаликни ҳимоя қилиш учун учун эса, ходимдан қатъият ва ўз касбига бўлган садоқат талаб қилинади.
Бошқарма бошлиғи йўриқномада ходимларни ана шундай ҳамиша ҳушёр, фуқаролар билан хушмуомалада, ҳар қандай салбий ҳолатга муросасиз бўлишга чорлади.
Шунингдек, ходимларга бириктирилган хизмат автомашиналари ва техникаларни кўздан кечирди ва керакли топшириқлар берди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати