Қорақалпоғистон Республикасида афв этилган шахслар иштирокида ижтимоий мослаштириш бўйича учрашув ташкил қилинди
2025-09-14 12:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 августдаги «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги ПФ-148-сонли Фармонига асосан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 13 нафар шахслар жазодан озод қилинди.
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан ушбу афв этилган шахслар билан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни ижтимоий мослаштиришга қаратилган учрашуви ўтказилиб уларнинг муаммоларига ечим топиш уларга моддий ёрдамлар кўрсатиш бўйича мурожаатларини тингланди ва ижросини таъминлаш юзасида мутасаддига топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати





