audio

    18+
    ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан босқинчилик ва одам ўғирлаш жиноятларини режалаштирган уюшган жиноий гуруҳнинг ҳаракатларига чек қўйилди

    1988 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган шахс 2001 йилда туғилган фуқарони ноқонуний йўллар билан АҚШга юборишни ваъда қилиб ундан 36 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олади. Бироқ Мексика орқали АҚШга ўтмоқчи бўлган фуқаро чегара хизмати томонидан қўлга олиниб Ўзбекистонга депортация қилинади. Шундан сўнг у сарфланган пулларини қайтаришни талаб қилиб, 18 минг АҚШ долларини олади. Уддабурон тадбиркор мижозининг бу ҳаракатларидан кейин унга нисбатан адовати уйғониб, Тошкент шаҳрида яшовчи 1979 йилда туғилган шахс билан ўзаро тил бириктириб, Мексикадан қайтган фуқарони ўғирлаб ундан пул талаб қилишни режалаштиради. Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Юқоричирчиқ туманидаги далаҳовлига ўғирлаб келинган шахсни ва буюртмани бажариш учун талаб қилинган пулларни қабул қилиб олган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди. Улардан махсус ишлов берилган пуллар ва қўрқитиш учун сақлаб келинган металлдан ясалган сохта пистолет ашёвий далил сифатида олинди. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «б» банди, Босқинчилик ва 137-моддаси 2-қисми «б» банди Одам ўғирлаш билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ИИВ Тергов департаменти томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    • view_icon 443
    : 2024-03-30 05:50:14