Ўзбекистон Республикасидаги Интерполнинг Миллий марказий бюроси бир қатор турли жиноятларни содир этганлиги сабабли қидирувда бўлган шахсларни қўлга олиш ва топширишга кўмаклашди
2025-09-03 10:00:00 / Янгиликлар

Бирлашган Араб Амирликларидан Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикасига олиб келинди.
Тошкент ва Абу-Даби Интерпол Миллий Марказий Бюролари ходимларининг яқин ҳамкорлиги ва мувофиқлаштириши натижасида, оғир жиноятлар содир этганлик айби билан халқаро қидирувда бўлган икки нафар фуқаро Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистон Республикасига топширилди.
Миллий марказий бюролар ўртасидаги учрашувлар ва музокаралар давомида шаклланган икки томонлама алоқалар, трансмиллий жиноятчиликка қарши курашга йўналтирилган барча жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда амалдаги халқаро битимларга асосланган тарзда жиноятчиларни топшириш кўрсаткичларининг ўсиши кузатилмоқда.
Олиб келинган шахслар Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар бўйича қидирувда бўлган. Энди улар жиноий жавобгарликка тортилиш учун суд олдида жавоб беришади.
Ўзбекистон Республикасидаги Интерполнинг Миллий марказий бюроси
