ИИВ ва БМТ ваколатхонаси ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
2025-08-21 17:10:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари, полковник Аюбхон Рахматуллаев ҳамда БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистондaги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Оливер Штольпе иштирок этдилар.
Суҳбат давомида ваколатхона билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қуролларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга барҳам бериш, одам савдосига чек қўйиш, шунингдек, кибержиноятларга қарши курашиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ички ишлар органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тадбир якунида томонлар келгусида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишиб олдилар.



