Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли бирлашган дала ўқув марказига Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ташриф буюрди
2024-03-19 19:00:00 / Мажлислар

Ташриф чоғида, Вазир ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов ИИВ Қоровул қўшинлари сафига янги чақирилган муддатли ҳарбий учун яратилган шарт-шароитлар, ётоқхоналар, ошхоналар ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналари, ўқув синфларининг жиҳозланганлиги билан танишиб чиқди.
Шунингдек, ташриф давомида Қоровул қўшинлари сафига муддатли ҳарбий хизматга келган аскарлар билан суҳбатлашди.
Вазир ўринбосари ҳудудларни кўздан кечирар экан, Қўшин сафига қабул қилинаётган ёш аскарлардан хизматининг дастлабки кунлариданоқ, ижобий таассурот қолдириш, ҳарбий ҳаётга мослаштириш, ҳақиқий ватанпарвар ҳарбий хизматчи этиб тарбиялаш борасида ҳар бир мансабдор шахсларга юклатилган жанговар хизмат вазифаларини виждонан бажаришлари, миллий армиямизни янада ривожлантириш ва мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда Президентимиз таъбири билан айтганда «Бугунги кунда ҳар биримиз амалда Ватан ҳимоячиси бўлишимиз, ёшларимизни ҳам шу руҳда камол топтиришимиз зарур» дея таъкидлаб, бир қатор вазифалар белгилади.







