audio

    0+
    Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов «Намунали ҳуқуқ тартибот маскани» республика босқичи ғолибларини ИИВ Маданият саройида бўлиб ўтган тантанали тақдирлаш маросимида қатнашди

    Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда ички ишлар органлари ҳуқуқ тартибот масканлари ва профилактика инспекторларининг ўрни ортиб бормоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда ушбу тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Шу нуқтаи-назардан бу йилдан бошлаб биринчи марта ўтказилаётган Ички ишлар органларининг намунали ҳуқуқ тартибот маскани ва фаол жамоатчилик вакиллари ўртасида Республика кўрик танловининг аҳамияти йил сайин ортиб боради.

    Тақдирлаш маросими Ички ишлар вазирлиги маданият саройида ташкил этилди. Тантанали тадбирни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов очиб бериб, мазкур танлов Республикамизда фаолият олиб бораётган ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишда муҳим восита бўлиб хизмат қилиши шунингдек, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик ҳамкорликда ҳудудларни жиноятлардан ҳоли масканга айлантириш борасида муҳим қадамлар ташланганини алоҳида эътироф этди.

    Шундан сўнг танловнинг Республика босқичи ғолиблари эълон қилинди. Унга кўра

    «Энг фаол профилактика инспектори» номинацияси бўйича ғолибликни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ИИБ профилактика инспектори капитан Жасур Жумаев қўлга киритди.

    «Энг фаол маҳалла фуқаролар йиғини раиси» номинацияси бўйича Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Зиё» маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Убайдулло Мамажонов лойиқ кўрилди.

    «Энг фаол ҳоким ёрдамчиси» номинацияси бўйича Наманган вилояти Чортоқ тумани «Боғ» МФЙ ҳоким ёрдамчиси Исломжон Абдулҳамидов ғолиб деб топилди.

    «Энг намунали хотин-қизлар фаоли» номинацияси бўйича Самарқанд вилояти Жомбой тумани «Наймантепа» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Санобар Абдуллаева муносиб кўрилди.

    Танловнинг «Энг фаол ёшлар етакчиси» номинацияси бўйича ғолиблик Андижон вилояти Андижон шаҳар «Маърифат» МФЙ ёшлар етакчиси Юнусбек Абдуғаффоровга насиб этди.

    Шунингдек, «Энг фаол хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори» номинацияси ғолиби сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори подполковник Айжамол Наменова муносиб кўрилди.

    Танловнинг «Энг фаол йўл-патруль хизмати инспектори» номинацияси ғолибликни Сирдарё вилояти ЙҲХБ катта инспектори кичик сержант Мавлон Хўразов қўлга киритди.

    «Энг фаол патруль-пост хизмати инспектори» номинацияси бўйича ғолиблик Навоий вилояти ИИБ ЖТСБ ППХ батальони инспектори сафдор Умиджон Разаковга насиб этди.

    «Энг фаол пробация хизмати инспектори» номинацияси бўйича ғолиблик Хоразм вилояти Хива тумани ИИБ ЖХХ Пробация хизмати катта инспектори капитан Ҳамробек Жуманиёзовга насиб этди.

    Шунингдек, танловнинг «Энг фаол сектор раҳбари» номинацияси бўйича Жиззах вилояти Дўстлик тумани 3-сектор раҳбари подполковник Шерзод Қосимов, Тошкент вилояти Зангиота тумани 1-сектор раҳбари Эркин Рустамов,Бухоро вилояти Бухоро тумани 2-сектор раҳбари Карим Икрамов, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани 4-сектор раҳбари Раҳматилла Саттаровлар муносиб кўрилди.

    Танловнинг намунали ҳуқуқ тартибот маскани профилактика инспектори номинациясида 3-ўрин Жиззах вилояти Дўстлик тумани «Саритепа» маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика катта инспектори майор Илхом Шодмонов ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “А.Яссавий” маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика катта инспектори капитан Сирож Пирметовларга насиб этган бўлса, фахрли иккинчи ўринни Бухоро вилояти Бухоро тумани «Работиқалмоқ» маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика катта инспектори капитан Шахоб Исмоилов қўлга киритди.

    Мазкур танловда фахрли биринчи ўрин Фарғона вилояти Боғдод тумани Гулистон маҳалла ҳуқуқ тартибот маскани профилактика инспектори капитан Икромжон Сотволдиевга насиб этди ғолибга Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан хизматда фойдаланиш учун электромобиль тантанали топширилди.

    Таъкидлаш лозим тақдирлаш маросимида шунингдек, Ўзбекистонни яна бир бор дунёга танитган, спортнинг бокс тури бўйича супер ўрта вазн тоифасида WBA камарини қўлга киритиб, профессионал бокс бўйича янги жаҳон чемпиони бўлган Исмоил Мадримов ҳам эътироф этилиб, унга Ички ишлар вазири томонидан муддатидан олдин майор махсус унвони тантанали тарзда топширилди.

    Тадбир якунида Ички ишлар вазирлиги маданият саройи ашула ва рақс ансамбли томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, она ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар кечага ўзгача байрамона руҳ бағишлади.

    • view_icon 1110
    : 2024-03-19 18:05:29