Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол ММБ турли хил жиноятларни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахсларни ушлаш ва топширишга кўмаклашди
2025-08-02 10:00:00 / Янгиликлар

Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаролар Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистон Республикасига келтирилди
Тошкент ва Абу-Даби Интерпол Миллий Марказий Бюроси ходимларининг узвий ҳамкорлиги ва мувофиқлаштириши натижасида Бирлашган Араб Амирликларидан оғир жиноятлар содир этганликда айбланиб, халқаро миқёсда қидирувда бўлган уч нафар фуқаро Ўзбекистон Республикасига топширилди. Ушбу фуқаролар тегишли тартибда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказилди.
Амалдаги халқаро келишувларга асосланган ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашга қаратилган барча жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, учрашувлар ва музокаралар давомида ўрнатилган икки томонлама алоқалар туфайли топширилаётган жиноятчилар сони ортмоқда.
Етказиб берилган шахслар Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар бўйича қидирув эълон қилинган эди.
Энди улар жиноий жавобгарликка тортилиб, суд олдида жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасидаги Интерполнинг Миллий марказий бюроси
