Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси фаолияти ва халқаро ҳамкорликдаги роли
2025-07-30 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасидаги Интерполнинг Миллий марказий бюроси ўзининг тезкор-хизмат фаолиятида нафақат қидирув ишларини амалга оширади, балки халқаро трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўз вазифаларини ҳам бажаради.
Бу вазифалар республиканинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тегишли вазирликлари ҳамда идоралари учун тренинглар, ишчи гуруҳлар учрашувларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали ҳам идора ичидаги, ҳам идоралараро ҳамкорлик даражасини ошириш йўли билан амалга оширилади.
Шу тариқа, иккинчи ярим йилликнинг биринчи ойида Халқаро жиноий полиция ташкилоти (Интерпол) Бош котибияти ташаббуси билан, Европа Иттифоқи кўмагида ва Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси мувофиқлаштирувида қатор тадбирлар ўтказилди.
Ушбу тадбирларда Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати ва Экология вазирлиги ходимлари иштирок этиб, уларга Интерполнинг ахборот ресурслари ва воситаларидан фойдаланиш имкониятлари тақдим этилди.
Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси









