Андижон вилояти ИИБда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимларда хизмат қилиб келаётган ходимлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди
2024-03-12 02:45:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимларида хизмат қилиб келаётган ходимлар ўртасида хизмат ва ижрочилик интизоми ҳамда қонунчиликни мустаҳкамлаш мақсадида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи полковник Улуғбек Мухаммедов ва ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи томонидан фуқароларга хизмат кўрсатишда қонунчилик, хизмат ва ижро интизомига қатъий амал қилишлари, коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича шахсий таркибга кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати





