Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Europe Open” халқаро турнирида ИИВ ходими ғолиб бўлди
2025-07-24 22:30:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 20–24 июль кунлари Франция давлатининг Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун спортнинг миллий кураш тури бўйича “Europe Open” халқаро турнири бўлиб ўтди.
Ушбу нуфузли мусобақада Ички ишлар вазирлиги ходими, сафдор Алихон Нодиров 90 кг вазн тоифасида муносиб иштирок этиб, У Франция, Грузия ва Нидерландия мамлакатларининг тажрибали полвонлари устидан ғалаба қозониб, мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлиб юртимиз байроғини яна бир бор халқаро спорт майдонида баланд кўтарди.
Алихон Нодировнинг ушбу ютуғи мамлакатимизда миллий спорт турларини ривожлантиришга қаратилган эътиборнинг яққол намунасидир.
Бугун мусобақа ғолибини Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.
Тадбирда унинг яқинлари, ҳамкасблари иштирок этиб, ғолибга самимий табрик ва эзгу тилаклар йўлладилар.



