Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тизимларидаги бўш бўлган сержантлик лавозимларига танлов эълон қилади
2025-07-17 12:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тизимларидаги бўш бўлган сержантлик лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети орқали ички ишлар органларига қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тасарруфидаги Жазони ижро этиш колониялар, Манзил-колониялар ҳамда Тергов ҳибсхоналарида бўш бўлган сержантлик лавозимлар бўйича ўтказилади.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар (эркак) 2025 йилнинг 7 июль кунидан 2025 йил 7 август кунига қадар соат 09.00 дан 17.00 гача Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига иловада кўрсатилган намунадаги ҳужжатларни асли ҳамда нусхаларини кўрсатган ҳолда мурожаат этишлари мумкин:
1. Ариза;
2. Ўзи ҳамда яқин қариндошлари фуқаролик паспорти ёки ИД-картаси (асли ҳамда нусхалари билан);
3. Ҳарбий гувоҳнома;
4. Олий таълим муассасасини (гуманитар фанлар йўналиши бўйича) якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом);
5. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда, 086-форма).
Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Олий таълим муассасасини якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом);
- эркак (ўғил бола) бўлиши;
- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши;
- бўйи 170 см ва ундан юқори бўлиши;
- Муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши; (захирадаги офицерлар таркиби қабул қилинмайди).
Белгиланган кунлардан (2025 йил 7 июль кунидан 2025 йил 7 август) олдин ёки кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.
Мурожаат учун телефон: 71-231-54-85, 71-231-53-91
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати
