Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигида Қоровул қўшинлари ташкил топганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
2024-03-04 13:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 4 мартдаги 99-19-сон қарорига асосан Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ташкил этилган.
Ушбу қарорга асосан қабул қилинган Ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 декабрдаги "4 март Қоровул қўшинлари ташкил топганлигининг йигирма беш йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги 710-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигида Қоровул қўшинлари ташкил топганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов иштирок этиб, сана муносабати билан Ички ишлар Вазирининг табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбирда Вазир ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов ҳарбий хизматчиларга юклатилган жанговар хизмат вазифаларини виждонан бажаришлари, миллий армиямизни янада ривожлантириш ва мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда Президентимиз таъбири билан айтганда “Бугунги кунда ҳар биримиз амалда Ватан ҳимоячиси бўлишимиз, ёшларимизни ҳам шу руҳда камол топтиришимиз зарур” дея таъкидлаб, байрам муносабати билан шахсий таркибни табриклади.
Шунингдек, тадбирда 70 нафар ҳарбий хизматчилар, 2 нафар Қўшин фахрийлари Ички ишлар вазирининг буйруғи билан рағбатлантирилиб, мукофотлар ҳарбий хизматчилар ва Фахрийларга тантанали равишда топширилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи








