Ички ишлар вазирлиги «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази раҳбар ва мутахассислари «Huawei tech investment Tashkent» МЧЖнинг Ўзбекистондаги офиси фаолияти билан танишди
2025-07-15 09:00:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида технологик ечимларни биргаликда лойиҳалаш ва амалга ошириш, халқаро ва илғор тажриба алмашиш, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш, сунъий интеллектни жорий этиш, замонавий алоқа технологиялари ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун интеграциялаган рақамли ечимларни яратиш йўналишларида тақдимотлар ва кўргазмали стендлар билан танишиб, ўзаро фикр алмашилди.
Шунингдек, корхона мутахассислари томонидан янги технологиялар ва дастурий таъминотлардан фойдаланиш бўйича қатор таклифлар киритилди.
ИИВ «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази



