ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиев Сурхондарё вилоятидаги ижтимоий профилактика ҳолатини ўрганди
2024-02-25 18:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиев, Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Т.К.Исмаилов ҳамда вилоятдаги идора ва ташкилот масъуллари иштирокида воҳадаги ижтимоий профилактика йўналишида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганилди. Дастлаб, Термиз шаҳрининг “Гулистон” ҳамда “Дўстлик” маҳаллаларида жойлашган таянч пунктларига ташриф буюрилди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи Б.Э.Бердиалиев томонидан профилактика инспектори ва маҳаллага бириктирилган “маҳалла еттилиги” фаолияти, уларга бириктирилган ёшлар рўйхати, ижтимоий профилактика йўналиши бўйича берилган хулосалар ҳолати кўздан кечирилди. Шу билан биргаликда баҳор мавсуми яқинлашиб келаётганлиги муносабати билан шаҳар ҳудудини ободонлаштириш, маҳалла ҳудудларида аҳоли билан ҳашар ишларини олиб бориш ва бир қатор соҳани ривожлантиришга қаратилган вазифалар ҳам белгилаб берилди.
Кейинги манзил Ангор туманининг “Янги турмуш” маҳалласида жойлашган 3-сонли ҳуқуқ-тартибот маскани ҳамда “Новшаҳар” маҳалласида жойлашган 47-сонли таянч пункти бўлди. Асосан, маҳалла ҳудудида ёшлар билан ишлаш дастурини янада жадаллаштириш, ҳудудда жамланган уюшмаган ёшларга хулосалар бериш орқали уларни бирлаштириш, тўғри йўлга қайтариш ҳамда ёшларнинг муаммоларини алоҳида ўрганиш, профилактика инспекторининг фаолияти давомида туман ҳокими билан жиноятчиликни олдини олиш борасида ҳисобот учрашувларида маҳалла еттилиги раҳбарлари қатнашиши, шу орқали аҳоли орасига кириб бориш ҳақида кўрсатмалар берилди.
Худди шундай Музработ туманидаги “Янги ҳаёт” ва “Йўлчи” маҳаллаларидаги таянч пунктларида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишларнинг таҳлили кўриб чиқилди. Ҳудудда мавжуд бўлган мингга яқин ёшларнинг масъулларга бириктирилганлиги назорати, уйма-уй юриш тартибини янада жадаллаштириш борасида бир қатор вазифалар юкланди.
Шу билан биргаликда, туманининг “Йўлчи” маҳалласида ўзининг иш фаолиятини олиб бораётган маҳалла профилактика инспектори Қ.Мўминов маҳаллада кенг кўламли ўзгаришларни амалга ошириб келаётганлиги сабабли Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан рағбатлантириш чоралари кўрилиши белгиланди.
Шўрчи туманида ҳам уюшмаган ёшларга немис, инглиз ва рус тилларини ўргатиш маркази, тиббиёт бирлашмасига қарашли Шўрчи ҳамда Олтинсой туманларига хизмат кўрсатувчи 10 ўринли Наркология диспансери фаолияти билан яқиндан танишилиб, ушбу масканда аниқланган муаммо ва камчилликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
“Наврўз” маҳалласида жойлашган тиббиёт бирлашмасига қарашли маст ҳолатдаги беморларни вақтинча қабул қилиш бўлими шароитлари ҳамда иш фаолиятини олиб бориш сифати ҳам ишчи гуруҳ вакиллари томонидан кўздан кечирилди. Ушбу бўлимнинг асосий вазифаси спиртли ичимлик ичган фуқароларнинг барчасига хизмат кўрсатади. Бўлим 13 кишига мўлжалланган бўлиб, аёллар, эркаклар ва чет эл фуқаролари учун махсус хоналар ажратилган. Бўлимга фақатгина Олтинсой ва Шўрчи туманлари махсус тоифадаги фуқаролар қабул қилиниши кўрсатиб ўтилган.
Денов туманидаги “Намозгох” маҳалласида ҳам аҳоли тинчлигини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилган бўлиб, профилактика инспектори маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда самарали фаолият олиб бораётгани натижасида ҳудудда бирорта ҳам жиноят содир этилмаган. Ўрганиш жараёнида мазкур маҳалладаги профилактик ишлар билан ҳам яқиндан танишилар экан, маҳалла раиси ва хотин қизлар билан ишлаш бўйича мутахассисига беш миллион сўмдан, маҳалла профилактика инспекторига 1 дона компьютер жамланмаси ҳамда маҳалла ёшлари учун 500 та китоб жамланмаси рағбатлантириш тариқасида берилди.
“Қуёшли юрт” маҳалласида жойлашган “Мономарказ” ҳам эътибордан четда қолмади. У ерда немис тилини ўрганаётган ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Шундан сўнг, полковник Б.Э.Бердиалиев ҳудуддаги “Озод” маҳалласида жойлашган Алкоголли мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пункти фаолияти ва ундаги шароитлар билан танишиб, у ердаги спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар билан профилактик суҳбат ўтказди. Тиббиёт ходимлари ва бириктирилган масъулларга эса тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.
Ўрганишлар давомида Денов туманида жиноятга йўл қўймаган маҳалла фаоллари алоҳида рағбатлантирилди.
Навбатдаги манзил Олтинсой тумани бўлди. ИИВ ЖХД ҳуқуқбузарликлар профилактика бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиев тумандаги “Халқобод” маҳалласи еттилиги билан учрашиб, улар билан ижтимоий профилактика жараёнлари бўйича суҳбат ўтказди. “Халқобод” маҳалласида хизмат олиб бораётган профилактика инспектори катта лейтенант Ш.С.Зиёевнинг хизмат хонасидаги шарт-шароитлар билан танишиб, профилактика инспекторига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналиши бўйича профилактика инспекторларининг вақтларини тежаш мақсадида ҳозирги кунда амалга оширилган электрон тизимлар ҳақида тушунча берди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









