Биринчи минтақавий ҳудуд 47-сон манзил колониясида сайёр суд ва тарғибот кечаси бўлиб ўтди
2024-02-24 09:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман суди раиси Хуршид Хатамов Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “Lav optimum” адвокатлик бюроси адвокати Баходир Турсуновлар иштирок этди.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисидаги Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сонли Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди.
Тадбир сўнгида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман суди томонидан сайёр суд бўлиб ўтди.
Унда колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар орасидан суд томонидан тайинланган жазонинг қонунда белгиланган қисмини тўлиқ ўтаган, жазони ўташ давомида меҳнатга ва таълимга ҳалол муносабатда бўлган, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган 11 нафар маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган жазо муддатлари, жазони енгилроғи билан алмаштирилди.
ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати
