“ЖАР” спорт-соғломлаштириш марказидаги бино таъмирдан чиқарилиб, биринчи ва иккинчи қаватлари ИИВ Жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш бошқармасига топширилди
2024-02-23 16:45:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 17 февраль куни мазкур бинонинг очилиш маросими ўтказилиб, ходимларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Бошқарма биносининг биринчи қаватида тест маркази ва кириш фойесида ички ишлар органлари ходимларнинг спорт мусобақаларида қўлга киритган соврин ва дипломлари алоҳида кўргазмали қилиб жойлаштирилган.
Бинонинг иккинчи қаватида бошқармада хизмат олиб борувчи ходимларнинг хизмат хоналари ташкил қилинган бўлиб, кийиниш ва ювиниш хоналари ҳамда ошхона билан таъминланган.
Очилиш маросими ҳамда Жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш бошқармаси биносининг фотоальбоми илова қилиниб, маълумот тариқасида киритилмоқда.
Жорий йили Ички ишлар вазирлиги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш маркази ҳудудидаги маъмурий бино таъмирдан чиқарилиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватлари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш бошқармасига топширилди.
Унга кўра бошқарманинг илк қаватида тест маркази ва ички ишлар органлари ходимларининг спорт мусобақаларида қўлга киритган соврин ва дипломлари алоҳида кўргазмали қилиб жойлаштирилганини кўришингиз мумкин.
Бинонинг иккинчи қаватида бошқармада хизмат олиб борувчи ходимларнинг хизмат хоналари ташкил қилинган бўлиб қават барча шарт шароитлар билан таъмирланганини кўришингиз мумкин.
Таъкидлаш жоизки бу каби яратилган барча шарт шароитлар шубҳасиз эртамиз эгалари бўлмиш келажак авлоднинг мукаммал билим олиши ҳамда ҳар томонлама етук йигит ва қиз сифатида шаклланиши учундир албатта.
ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти




