Республика ишчи гуруҳи томонидан Бўка тумани Бўстон МФЙда жойлашган 43-сон манзил колониясининг иш фаолияти ўрганилди
2025-06-19 09:30:00 / Янгиликлар

Ўрганиш давомида, манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган меҳнатга лаёқатли бўлган 679 нафар маҳкумлардан 655 нафарининг бандлиги таъминланганлиги, маҳкумларнинг ойлик иш ҳаққи ўз вақтида тўлаб берилаётганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳамда уларнинг учрашувга келган яқин қариндошлари билан сайёр учрашув ўтказилди. Учрашув давомида маҳкумлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан муаммо ва шикоятлар келиб тушмади, яратилган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдирилди.
Шундан сўнг, колонияга қарашли дала ер майдонларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган агротехникаларнинг созлиги жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Колонияга қарашли 118 гектар суғориладиган ерларнинг 50 гектарига буғдой, 37 гектарига арпа, 5,7 гектарига маккажўхори ва 25,3 гектарига бошқа турдаги маҳсулотлар экилган.
Колонияда маҳкумларга яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш мақсадида узоқ муддатли учрашув хонаси, маҳкумлар ётоқхонаси, колония ички ҳудудидаги йўлакларда таъмирлаш ишларини олиб бориш, маҳкумларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланган ҳолда маҳсулотлар етиштириш ҳажмини ошириш бўйича колония бошлиғи ва ўринбосарларига вазифалар белгилаб берилди.
ИИВ Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати



