ИИВ «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2025-06-17 11:35:00 / Янгиликлар

Унда томонлар ахборот хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, Ички ишлар органларини рақамлаштириш бўйича «рақамли жамоа»ни шакллантириш, қўшма услубий материаллар ва мобил иловаларни ишлаб чиқиш, жамоат хавфсизлиги соҳасида интеллектуал ечимларни ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқотлар ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича биргаликда ишлашга келишиб олдилар.
Шунингдек, учрашув давомида ахборотлашган замонда ахборот коммуникация технологияларига эҳтиёж жуда юқори даражадалиги, бундай тезкор ахборот алмашинуви даврида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, турли таҳдид ва ҳодисаларни олдини олиш долзарб аҳамият касб этиши ҳақида таъкидлаб ўтилди.
ИИВ «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази





