ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи Бухоро шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги йўриқнома ўтказди
2024-02-21 09:00:00 / Янгиликлар

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи полковник Ш.Ш.Ибрагимов бошчилигида Бухоро шаҳар ҳудудига “Хавфсиз тун” тадбирига жалб қилинган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида кенгайтирилган тунги тезкор йўриқнома ўтказилди
Йўриқномада хизматга жалб қилинган ходимларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, тунги вақтларда жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юрган шахсларни аниқлаб, профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.
Йўриқнома сўнгида хизмат вазифаларини бажаришга виждонан ёндашиб, ўзларининг самарали хизматлари билан вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош қилиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида жонбозлик кўрсатиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар муносиб тақдирландилар.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати



