Фуқаролар учун яна бир қулайлик яратилди!
2024-02-13 12:00:00 / Янгиликлар
1997 йил 18 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси фуқароларининг визасиз сафар қилишлари тўғрисидаги битимга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида баённома кучга кирганлиги ҳақида эълон
Мазкур баённома 2023 йил 22 августда Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида имзоланиб, 2024 йил 15 январда кучга кирди.
Ушбу баённома икки республика фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудига кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ