Ички ишлар вазирлиги Академиясида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун навбатдаги пресс-тур ташкил қилинди
2024-02-09 09:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда "Ўзбекистон-24", “Ёшлар”, “Менинг юртим”, “Зўр ТВ” телеканаллари, “Халқ сўзи”, “Янги Ўзбекистон”, “Правда востока” газеталари ҳамда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги вакиллари, шунингдек радио-журналист ва блогерлар иштирок этди.
Пресс-тур аввалида ОАВ ходимларига академиянинг мақсади ва фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, ўқув жараёнига татбиқ қилинган илғор ёндашувлар, ижобий натижалар тақдимот қилинди.
Шундан сўнг меҳмонлар ахборот-ресурс маркази, ўқув ва амалий машғулот хоналари, спорт секциялари, турар жой масканларида бўлиб, курсант ва тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Профессор-ўқитувчилар ва таълим олувчилар билан мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Айниқса назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашга қаратилган механизмлар, ўқув тергов-тезкор гуруҳлари фаолияти, замонавий криминалистик лабораториялар, хориж тажрибасини ўрганиш ва ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган тадбирлар журналистларда улкан таассурот қолдирди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати