Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди
2025-05-17 11:20:00 / Янгиликлар

Хабарингиз бор, якунига етаётган ҳафта давомида Фарғона шаҳри ҳамда ҳудудларда “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти раҳбарияти томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича соҳа ходимларига кўмаклашилди.
Ўрганиш якунларига бағишланган тадбирда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, олдинда турган устувор вазифалар белгилаб олинди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати




