Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги муассасалар тиббий ходимларни ишини тизимли равишда ташкиллаштирилиши, бошқарув механизмларини амалга оширилишини ўрганиш юзасидан ходимлар билан давра суҳбати ташкил этилди
2024-01-27 11:40:00 / Янгиликлар

Йиғилишни ЖИЭД Тиббиёт бўлими бошлиғи кириш сўзи билан очиб ЖИЭКлар, ТҲ ва МКларни кунлик ишни ташкиллаштириш бўйича ахборотлари тингланди.
Йиғилишда манзил-колонияда тиббий фаолиятни 4 йўналишда тизимли равишда ташкиллаштириш бўйича яъни, санитария-гигиена ҳолати, маҳкумларни амбулатор ва стационар шароитда даволаниши, контр объектларда тиббий йўналишни ташкил этиш, ЖИЭД Тиббиёт бўлими билан ахборот алмашинувини тўғри йўлга қўйиш механизмлари тиббиёт ходимларига босқичма-босқич тушунтирилиб, ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Манзил колония шартнома объектларида ишлаётган маҳкумларни соғлиғини доимий назорат қилиш, санитария ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни самарали ташкил этиш, тиббиётни маҳкумларга яқинлаштириш мақсадида шартнома объектига яқин бўлган ҳудудий Соғлиқни сақлаш тизимига қарашли поликлиника билан ҳамкорликда меморандум тузиш юзасидан топшириқлар берилди.
Куннинг иккинчи ярмида йиғилишда иштирок этган тиббиёт ходимларига манзил-колония ҳудуди ва бинолари таништирилди ва хизмат олиб бораётган ходимлар билан суҳбатлашилди.
42-сон манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган махсус контингентга яратилган шарт-шароитлар, учрашув хоналари тикув цехи, сартарошхонани жиҳозланиши санитария-гигиеник ҳолати ўрганилди.
Манзил-колонияда жазо ўтаётган махсус контингентга “Барқарор ҳаёт халқаро ижтимоий маърифат маркази” ташкилоти томонидан турли касбларни ўргатиш (сартарошлик, тикувчилик) бўйича самарали ишлар олиб борилаётганлиги, маҳкумлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тиббиёт ходимларига илиқ таассурот қолдирди.
Йиғилишда иштирок этган тиббиёт ходимлари томонидан фаолият самарадорлигини янада яхшилаш таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати

