Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Фарғона вилоятидаги ўрганишлари доирасида Cўх туманида бўлди
2024-01-26 09:00:00 / Янгиликлар

Вазир ўринбосари дастлаб тумандаги секторлар раҳбарлари билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда, туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, “Маҳаллабай” ҳамда “ҳонадонбай” ишларни ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Шундан сўнг туманда барпо этилаётган туман ИИБ биноси қурилиш ишлари билан танишилди.
“Шарқобод” МФЙда жойлашган 14-сонли мактабгача таълим муассасасида “Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш” майдончаси ташкил этилган бўлиб, ишчи гуруҳ аъзолари мазкур мажмуанинг имкониятлари таништирилди.
Ўтказилган тадбирлар доирасида туман ИИБ биносида янги ташкил этилаётган Махсус эксплуатация монтаж бўлимининг шохобчасининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Махсус техникалар ўз мутахассисларига тантанали равишда топширилди.
Шунингдек вазир ўринбосари, “Сарибозорча” МФЙда жойлашган 29-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюриб, “Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш” синфхонаси билан танишди. “Яшил чироқ-2024» мусобақаси иштирокчилари ҳамда фаол ўқувчилари тақдирланди.
“Сариканда” МФЙ ўтган учрашувда маҳаллани “сариқ” тоифадан чиқариш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан маҳалла еттилиги билан суҳбатлашилди. Мавжуд имкониятлар ва муаммолар таҳлил қилинди.
Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ҳамда вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти ҳам ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди.
Қолаверса, Чашма маҳалласида жойлашган “Чашма” булоғи атрофида ободонлаштириш ҳамда булоқни тозалаш тизимини жорий этиш ишлари кўздан кечирилди. Аҳоли билан шу ернинг ўзида мулоқотлар ўтказилди.
Ўрганишлар жойларда давом этмоқда.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати