ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ички ишлар органларида хизмат қилишни хоҳловчиларни таклиф этади
2024-01-10 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тизимларидаги бўш бўлган сержантлик лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети орқали ички ишлар органларига қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тасарруфидаги Жазони ижро этиш колониялар, Манзил-колониялар ҳамда Тергов ҳибсхоналарида бўш бўлган сержантлик лавозимлар бўйича қабул қилинади.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар (эркак) 2023 йилнинг 20 декабрь кунидан 2024 йил 20 январь кунига қадар соат 09.00 дан 17.00 гача Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига иловада кўрсатилган намунадаги (қуйида илова қилинган) ҳужжатларни асли ҳамда нусхаларини кўрсатган ҳолда мурожаат этишлари мумкин:
1. Фуқаролик паспорти;
2. Ҳарбий гувоҳнома;
3. Олий таълим муассасасини (гуманитар фанлар, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича) якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом);
4. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда, 086-форма).
Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Олий таълим муассасасини якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом);
- эркак (ўғил бола) бўлиши;
- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши;
- бўйи 165 см ва ундан юқори бўлиши;
- Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши.
Белгиланган кунлардан (2023 йил 20 декабрь кунидан 2024 йил 20 январь) олдин ёки кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.
Мурожаат учун телефон: 71-231-53-91
Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Боғзор қўрғони Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биноси
