“Заковат” интеллектуал ўйинида Тошкент вилояти ИИББ жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади
2024-01-07 10:15:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда, Ички ишлар органлари ходимларининг нафақат жисмоний ва жанговар тайёргарлиги балки, ақлий ва интеллектуал салоҳиятлари ҳам мустаҳкамлаб борилмоқда.
Жумладан, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ангрен шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ўқув йиғинларида иштирок этаётган ички ишлар органлари хизматига қабул қилинган ёш ходимлар ва ҳарбий хизматчилар жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Бешта жамоа иштирокида бўлиб ўтган ўйинда, айрим саволлар иштирокчиларнинг қизғин баҳс мунозарасига сабаб бўлган бўлса, тарих, ҳуқуқ ва мантиққа оид саволлар уларга қийинчилик туғдирмади.
Ўйининг якуний натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида Ички ишлар органларининг “МООН” ва ҳарбий қисмнинг “Темур ворислари” жамоаси фахрли ўринларни эгаллади.
Мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари тантанали топширилди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати



