“Жиноятчиликка қарши курашиш соҳасининг долзарб масалалари”
2024-01-04 09:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида Малака ошириш институти билан ҳамкорликда “Жиноятчиликка қарши курашиш соҳасининг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз миллий тажрибасида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизим яратилгани муҳим аҳамият касб этади.
Илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Республикаси ИИВ соҳавий хизматлар, ИИВ Академияси, Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари, масъул ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Анжуманда Малака ошириш институти кафедра бошлиғи, ю.ф.н., доцент, полковник Меҳмонали Сувонқулов “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятлари учун жавобгарликни такомиллаштириш” мавзусида маъруза қилди.
Республика илмий-амалий конференцияда иштирокчиларнинг жиноятчиликка қарши курашиш соҳасининг долзарб масалаларига оид фикр ва мулоҳазалари эшитилди ҳамда таклиф ва тавсиялари муҳокама қилинди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати



