Ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
2025-04-15 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик ва шерикликка оид Меморандумлар имзоланди. Жумладан, мазкур институт “Марказий Осиё Сунъий Интеллект Ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, хамда Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий-ахборот ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликни назарда тутувчи Меморандумларни имзолади.
Имзоланган ҳужжатлар доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик ишлари амалга ошириладиган бўлди: инновацион технологиялар ва маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, криминология соҳасида илмий-тадқиқотлар ва тадбирлар ташкил этиш, тажриба алмашиш, мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар ўтказиш, халқаро грантлар лойиҳаларида иштирок этиш, маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, ҳамкор ташкилотлар фаолиятини оммалаштириш ва жаҳон тажрибаларини татбиқ этиш.
Меморандумлар икки томонлама манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, соҳага оид илмий, амалий ва инновацион лойиҳаларни самарали амалга оширишга хизмат қилади.




