Ёшлар ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш масалаларида халқаро муносабатлар муҳим аҳамиятга эга
2025-04-09 19:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 9 апрель куни Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Аюбхон Рахматуллаевнинг БМТ Бош котибининг Болаларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус вакили Нажат Маалла (Najat Maalla) бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбир жараёнида томонлар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини таъкидлаган ҳолда амалий ҳамкорлигининг долзарб йўналишлари, хусусан, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, ёшлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда бу турга оид жиноятларга қарши курашиш соҳасидаги долзарб йўналишларни муҳокама қилдилар.
Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасида истиқболли вазифалар белгилаб олинди.



