Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг экспертлари йиғилишида иштирок этилди
2025-04-08 15:30:00 / Янгиликлар

Бугун Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва наркожиноятларни олдини олиш бўйича экспертлар ишчи гуруҳининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий марказ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари масъул вакиллари иштирок этдилар.
Учрашувда мутахассислар гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар.
Йиғилиш якунида ишчи гуруҳ вакиллари наркотикларнинг ноқонуний муомаласига ва суиистеъмолига қарши курашиш борасида ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар.
Ўзбекистон Республикаси Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази


