Наманган вилояти прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти ҳузурида ПҚ-1-сон ҳамда ПҚ-111-сон Қарорлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар танқидий руҳда муҳокама қилинди
2025-04-02 11:55:00 / Янгиликлар

Муҳокама йиғилишда вилоят прокуратурасининг тегишли тармоқ ходимлари, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, шаҳар ва барча туман прокурорлари, ўринбосарлари, ИИБ бошлиқлари ва уларнинг соҳавий ўринбосарлари, тергов бўлинма бошлиқлари иштирок этиб, 03.01.2025 йилдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон ҳамда «Республикадаги криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-111-сон Қарорлари ва 11.03.2025 йилдаги Бош прокурор ва Ички ишлар вазири ўртасида имзоланган Қўшма кўрсатма ижроси ва соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилинди.
Шунингдек, жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳал қилиш, тергов ҳаракатларини ўтказишда жиноят-процессуал қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга устувор аҳамият қаратиш ва тергов давомида қонун бузилишга йўл қўймаслик лозимлиги таъкидланиб, ушбу йўналишни назоратга олиш бўйича аниқ талаблар қўйилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати


