Ички ишлар вазирлиги томонидан жойларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш, халқ билан очиқ мулоқот ўрнатиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда
2025-03-29 21:05:00 / Янгиликлар

Тадбир жараёнида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолиятига оид мурожаатлари, ечимини кутаётган муаммолари ҳамда хизматга (ўқишга) қабул қилиш ва қайта тикланиш масалалари билан боғлиқ шикоятлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида аҳолидан турли масалаларда 255 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг 233 таси бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ, жумладан 124 таси ички ишлар органларига хизматга қайта тиклаш, 59 таси суриштирув ва тергов ҳаракатлари билан боғлиқ муаммолар, 25 таси ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларидан норозилик, 16 таси ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига оид, 7 таси ички ишлар органларига ишга (ўқишга) кириш ҳамда 2 таси маҳкумларнинг бошқа жазони ижро этиш муассасасига ўтказиш масалаларидир.
Шунингдек, қабулда келиб тушган мурожаатларнинг
13 тасида ҳудуддаги иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ҳал этиш сўралган. Тадбир жараёнида 4 нафар фуқародан миннатдорлик мазмунидаги хатлар ҳам келиб тушган.
Мурожаатларнинг 56 таси (22 фоизи) ижобий ҳал этилиб, чуқур ўрганилиши талаб этилаётган 199 та (78 фоиз) мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Таъкидлаш жоиз, мурожаатларни кўриб чиқишда аҳолининг эҳтиёжлари ва талабларига таянган ҳолда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ички ишлар органларининг барча даражадаги раҳбарлари томонидан аҳоли билан жонли мулоқотлар ва сайёр қабуллар бошқа вилоятларда ҳам давом этмоқда.






