Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг иштирокида халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ташкил этилди
2025-03-16 13:20:00 / Янгиликлар

Тадбирда вилоят ҳокими, Кенгаш аъзолари, жамоатчилик фаоллари ва ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари, шунингдек вилоятнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари иштирок этишди.
Сессиянинг асосий кун тартибига кўра, ташкилий масала кўриб чиқилди. Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган полковник Санжар Буранович Джабаров Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид қарор ва топшириқларининг ижроси, шунингдек, Андижон вилоятида ўтган йилда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, шунингдек хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни риоя қилиш борасида амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги танқидий муҳокама қилинди.
Сессияда кўтарилган масалалар бўйича соҳа мутахассислари томонидан турли таклиф ва мулоҳазалар билдирилди, аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ва омилларни бартараф этиш учун масъулларга тегишли топшириқлар берилди.