Ички ишлар вазирлиги ва “Ипотека банк” ўртасида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2025-03-16 09:00:00 / Янгиликлар

Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 15 март куни Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ҳамда “Ipoteka Bank OTP Group” раиси Сандро Ртвеладзе ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда онлайн хизматлардан фойдаланувчиларнинг рақамли саводхонлигини ошириш ҳамда аҳолида кибергигиенани шакллантиришга қаратилган комплекс тарғибот тадбирларини биргаликда тизимли равишда олиб боришга келишилди.
Келгусида рақамли технологиялар воситасида содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида тезкор маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш, таъсирчан тарғибот контентларини тайёрлаш, жамоатчилик фаоллигини ошириш ҳамда IT-мутахассислари иштирокида йўналишдаги муаммоларнинг истиқболли ечимларини ишлаб чиқишга қаратилган турли танловлар уюштириш каби манзилли тадбирларни ўтказиш режалаштирилди.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази