ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов Самарқанд вилоятида Президент қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди
2025-02-27 19:00:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилоятида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон Қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Унда вилоятда криминоген вазиятни янада яхшилаш, қарор ижросини таъминлаш борасида Самарқанд вилоятида тузилган Штаб фаолиятини ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Вилоят Прокуратураси раҳбарияти, Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва бошқа масъул ташкилот вакиллари иштирокида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудларда мазкур Қарор юзасидан ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»да белгиланган топшириқларнинг бажарилиши ва келгусидаги вазифалар юзасидан маърузалари тингланди.
Шундан сўнг, масъуллар Самарқанд шаҳрининг “Боғи сарой“ ва “Девори Кўндаланг“ маҳаллалари еттилик фаолияти билан танишишди.
Вилоят ҳудудидаги «қизил» тоифадаги маҳаллаларда асосий мақсадли кўрсаткичлар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларга алоҳида эътибор қаратиб, манзилли ишлар ташкил этиш, янги ташкил этилаётган ҳуқуқ-тартибот масканларини белгиланган муддатда фаолиятини йўлга қўйиш, мавжудларини эса янада такомиллаштириш, камералаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан топшириқлар бериб ўтилди
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати