Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ЙҲХБ ҳудудий бўлинмаси фаолияти билан танишди
2025-02-19 16:35:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Чилонзор ва Учтепа туманлари аҳолисига хизмат кўрсатувчи Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш марказида амалга оширилган ишлар ҳамда фуқароларга яратилган шароитлар билан танишди.
Хусусан, барча амалиётлар электрон тизим орқали бажарилгани боис ҳар бир ариза сифатли ва бекаму кўст ҳал этилиши таъминланмоқда. Бош бошқарма бошлиғи давлат рақам белгиларини автоматик равишда навбат билан берилиши, маълумотлар планшет мосламасига киритилиб, электрон тарзда шакллантирилиш жараёнларини ҳам кузатди.
Шунингдек, барча ходимлар ўз ишига масъулият билан ёндашган ҳолда, ҳар бир ҳужжатни синчковлик билан ўрганиб, автомашиналар техник кўригига жиддий эътибор қаратилиши бўйича тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати


