Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида киберхавфсизлик ва интернетдаги фирибгарликларнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди
2025-02-18 09:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Эркабой Таджиев, Ички ишлар вазири Бахтияр Торебеков ва кун тартибидаги масалага алоқадор вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек Нукус шаҳри ва туманлар студияларидан сектор раҳбарлари, тегишли идора, ташкилотлар раҳбарлари ва маҳалла еттилиги вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Президентнинг жамоат хавфсизлиги ва интернет ҳуқуқбузарликларининг олдини олишга оид қарорлари ижроси муҳокама қилинди.
ИИВ ва Киберхавфсизлик бўлими раҳбарлари томонидан интернетдаги сохта ҳаволалар ва жиноий схемалар ҳақида аҳолини хабардор қилиш, шахсий маълумотларни ҳимоялаш бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, расмий ижтимоий тармоқлар орқали киберхавфсизлик бўйича маълумотларни кенг тарқатиш ва аҳолини огоҳлантириш бўйича чоралар белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати







