«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили. Ижтимоий профилактика самара бермоқда
2025-02-14 23:00:00 / Янгиликлар

Бугун жойларда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида, ҳар бир маҳалла кесимида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги янгича ёндашув – «ижтимоий профилактика» тизими яратилгани ижобий натижа бермоқда.
Ушбу тизим маҳалла еттилигини тўлиқ қамраб олган бўлиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойиллиги бор ёки бундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан индивидуал ишлаш механизми яратилди.
Бу борада Қумқўрғон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ўтган давр мобайнида ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойиллиги бор ёки бундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар алоҳида ўрганилди.
Бу жараёнда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича профилактика инспекторлари томонидан 3082 та хулоса берилди.
Муҳими, мазкур хулосалар ҳамкорликда ўрганилиб, ижтимоий-маиший муаммолар барҳам топди. Натижада «ижтимоий профилактика» йўналиши бўйича хулоса берилган шахслар томонидан жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
Ҳозир 31 та маҳалла «яшил», 23 та маҳалла «сариқ», 7 таси эса «қизил» тоифага киритилган, – дейди туман ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи, капитан Сафарали Пардаев. – Янгича тизим бўйича кўрилган чоралар натижасида «Саховат», «Дўстлик», «Каттакўл» маҳаллалари «қизил»дан «сариқ»га, «Боғаро» маҳалласи «яшил» ҳудудга ўтди. Бундан ташқари, профилактика инспекторлари томонидан қидирувдаги 3 нафар шахс ушланиб, гиёҳвандликка оид 2 та жиноят фош этилди.
Бугун Қумқўрғон туманида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш учун ана шундай самарали ишлар йўлга қўйилган.
©️ “Postda” газетаси, Феруза Раҳмонқулова, Сурхондарё вилояти.