Тошкент маҳаллаларида хавфсиз муҳит: Президент қарори ижроси ўрганилмоқда
2025-02-07 11:40:00 / Янгиликлар
![Тошкент маҳаллаларида хавфсиз муҳит: Президент қарори ижроси ўрганилмоқда](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2Fcb98af41-7d49-a34f-84e2-af939fd015c9_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
2025 йил 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти бошлиғи Бахтиёр Бердиалиев, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икрамов ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи Нуъмон Мухаммадиевлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1 қарори ижроси юзасидан Тошкент шаҳри маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди. Улар “қизил” тоифага кирувчи Яккасарой туманидаги “Тўқимачи” ҳамда Олмазор туманидаги “Жийдали” маҳаллаларида “еттилик” вакиллари билан туман масъуллари иштирокида учрашувлар ўтказишди.
Президент қарори ижроси доирасида ишлаб чиқилган маҳалла “йўл хариталари”да белгиланган вазифалар ижроси, Криминология тадқиқот институти масъул ходимлари томонидан маҳалланинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган асл омилларни ўрганиш аҳволи ҳамда маҳалладаги “жиноят ўчоғи” ҳисобланган ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.
Учрашувлар давомида “маҳалла еттилиги”га Президент қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти яна бир бор тушунтирилиб, маҳалла ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида зарурий тавсиялар беришди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти