Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси ИИВга ташриф буюрди
2025-02-05 15:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Бекзод Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Россияга амалий ташрифи доирасида томонларни қизиқтирган долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Делегация таркибида Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ҳам бор эди. Учрашувда Россия томонидан Россия Ички ишлар вазирлигининг бир қатор таркибий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.
Иштирокчилар ички ишлар органлари фаолиятига доир масалаларни муҳокама этдилар. Томонлар жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фаолиятини рақамлаштириш борасида тажриба алмашдилар. Икки давлат ўртасидаги ахборот алмашинуви масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув натижаларига кўра, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаол муносабатларни давом эттириш нияти билдирилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати





