«Мен Ғолиб» мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланди
2025-01-07 13:00:00 / Янгиликлар
2025 йилнинг 3 январь кунидан Yugur.uz платформасида «Мен Ғолиб» ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланади.
«Мен Ғолиб» югуриш мусобақасининг ўзи 12 январь куни «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтади, у ерда мамлакат қуролли кучларининг мингдан ортиқ вакиллари, куч тузилмалари ходимлари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар тўпланишади.
Тадбирнинг асосий ташкилотчиси Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ўтказилмоқда.
Бош ҳамкор сифатида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти иштирок этмоқда.
Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси 3 км ва 10 км масофада ўтказилади.
Иштирокчилар учун слотларни 8 январгача Yugur.uz платформасидаги ҳавола орқали сотиб олиш мумкин.
Югуриш ишқибозлари якка тартибда, идоравий тузилмалар учун жамоавий мусобақалар ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги