Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига қабул қилиш учун танлов
2025-01-05 20:40:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазирлиги Ҳарбий тузилмаларининг фаолиятини таъминлаш базасида мавжуд оддий аскар ва сержантлар таркибидаги қуйидаги лавозимларда контракт асосида ҳарбий хизматга қабул қилиш бўйича очиқ танлов эълон қилинади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Ёши 18 ёшдан катта ва 30 ёшдан кичик бўлиши;
- Бўйи эркаклар учун 170 см, аёллар учун 165 смдан кам бўлмаслиги;
- Муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши;
- «Техник» лавозимларга: Ахборот технологиялари, алоқа воситалари, компьютер технологиялари ва техник қўриқлаш воситаларини ишлаб чиқариш ёки уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича муҳандис ва дастурлаш бўйича камида ўрта махсус маълумотга эга бўлиши;
- «Фельдшер» лавозимларга: Тиббиёт ҳамшираси, ҳамширалик иши ва шу каби йўналишлар бўйича камида ўрта махсус маълумотга эга бўлиши ҳамда ҳозирда ушбу йўналиш бўйича ишлаётган (иш жойидан маълумотнома тақдим қилиш керак);
- «Бухгалтер-ҳисобчи» лавозимларга: бухгалтер-ҳисобчи йўналиши бўйича камида ўрта махсус маълумотга ҳамда «УзАСБО» дастурида ишлаш тушунчасига эга бўлиши;
- «Ҳайдовчи» лавозимларга: «Б» ва «C» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши ҳамда автотранспорт воситаларини техник хусусиятларини яхши билиши.
Шартнома асосида ҳарбий хизматга кириш истагида бўлган фуқаролар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини кўрсатилган манзилга 2025 йилнинг 09-10 январь кунлари давомида соат 09:00 дан 18:00 га қадар олиб келишлари сўралади:
- Шахсини тасдиқловчи ID-картаси (биометрик паспорти);
- Ҳарбий гувоҳномаси;
- Маълумоти тўғрисида диплом;
- Иш жойидан маълумотнома (фақат «фельдшер» лавозимларига номзодлар учун).
Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Ош-1 тор кўчаси. 1-уй.
Мўлжал: 32-сон оилавий поликлиникаси.
Мурожаат учун телефон: 71-209-98-57
ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти