ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида бўш бўлган сафдорлар таркиби лавозимлари учун танлов эълон қилинади
2024-12-28 10:20:00 / Янгиликлар

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413 сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 02 ноябрь кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.
Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларига эга номзодлар қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар ва аёллар;
- Ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида);
- Ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;
- Бўйи эркаклар учун 165 (бир юз олтмиш беш), аёллар учун 160 (бир юз олтмиш), сантиметрдан паст бўлмаган;
- Олий таълим муассасаларини тамомлаган олий маълумотга эга бўлганлар шунингдек, ИИВ Академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари ҳамда Профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари;
Аризалар KB.IIV.UZ сайти орқали фақат онлайн тарзда жорий йилнинг 2024 йил 21 декабрдан 2025 йил 20 январь кунига қадар қабул қилинади.
Белгиланган кунлардан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодлар рўйхатга олинмайди.
Боғланиш учун телефон рақами 71-231-48-29
