Ҳамкорлик меморандум имзоланди ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди
2024-12-22 14:10:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон волейбол федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида волейбол йўналишида таълим олаётган талабаларни Ўзбекистон чемпионати, кубок ва халқаро мусобақалар даврида ҳакам сифатида жалб этиш ва уларни малакасини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, волейбол бўйича университет талабларидан эркак ва аёллар терма жамоа тузиб, 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида иштирок этиш таъминлаш ҳамда бошқа бир қатор масалаларда ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Учрашувда Ўзбекистон волейбол федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов иштирок этди.
Шунингдек, юртимизда волейбол спорт турини янада ривожлантириш, жаҳон андозалари билан бир қаторда юксалтириш, терма жамоаларимиз фаолиятини янада яхшилаш учун ФИВБ (FIVB)нинг халқаро тоифадаги мураббийи сербиялик Бранислав Моро Ўзбекистонга таклиф этилди. Тажрибали мураббий билан 2025 йил давомидаги истиқболли режаларни амалга ошириш мақсадида вазифалар белгилаб олинди.
ИИВ ЖХД Ахборот хизмати